Жиззахда автобус «заправка»да навбатда турган 7 та автомобилга урилди
Жиззах шаҳрида автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиб, етита автомобил билан тўқнашди.
2023 йил 17 январь куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар «Мустақиллик шоҳ» кўчасида, «ANKAI» русумли «Жиззах автотранс сервис» МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ аломати бўлиб, ухлаб қолиши оқибатида рул бошқарувини йўқотиб «JizzaxPlasTex» корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб турган:
1) ҳайдовчи Қ.А.га тегишли «Damas» русумли автомобилнинг орқа қисмига келиб урилиши натижасида «Damas» автомобили йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган ҳамда автобус ҳаркатини давом эттириб:
2) ҳайдовчи Т.К.га тегишли «Nexia-2» русумли;
3) ҳайдовчи Т.У.га тегишли «Nexia-2» русумли;
4) ҳайдовчи З.Ш.га тегишли «Cobalt» русумли;
5) ҳайдовчи Х.А.га тегишли «Nexia-3» русумли;
6) ҳайдовчи У.С.га тегишли «Nexia-2» русумли;
7) ҳайдовчи Р.И.га тегишли бўлган «Lacetti» русумли автомобилларга, жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ натижасида «Damas» автомобили ҳайдовчиси, А.Қ.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter