Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах вилояти ҳокимига иккита ўринбосар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига иккита ўринбосар тайинланди

Фото:«Jizzax.uz»

Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессияда Мустанов Абдивали Саидович Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлигига, Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Қурилиш вазирлиги Пудрат ва махсус монтаж ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Назаров Бахром Амонович номзодларини тавсия этди.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Абдивали Мустанов шу вақтга қадар Фориш тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг