Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах шаҳрини 3 та туман билан боғловчи тепловоз қатнови йўлга қўйилади

Жиззах шаҳрини 3 та туман билан боғловчи тепловоз қатнови йўлга қўйилади

 

Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи «Иржар – Дўстлик – Жиззах» йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Натижада ушбу туманлардаги 450 минг аҳолини шаҳарга қатнашида енгиллик яратилади.

Йиғилишда, бундан ташқари, вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Умуман, Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди, вилоят фаоллари билан мулоқот бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг