Жиноятларда гумонланаётган шахс қидирилмоқда
1995 йил 8 март куни Сирдарё вилоятида туғилган Ўралов Муҳаммад Муҳиддинович (тахаллуслари «Aбу Муаз», «Aбу Муаз Шомий», «Aбу Муаз Ўзбекий») қидирилмоқда, деб хабар берилди Тошкент вилояти ИИББ телеграм-каналида.
Алоҳида белгилари: бўйи 175-180 см, ўртача гавдали, думалоқ юзли, қора сочли, пешонаси кенг, қошлари ёйсимон, кўзлари қора-қисиқ, бурун ва қулоқлари ўртача.
«Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244(1) ва 244(2)-моддасида кўрсатилган жиноятларда гумонланмоқда. У муқаддам Тошкент шаҳри Сергели тумани 4-мавзе «Софдил» МФЙ 22-уйда яшаган.
У ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз 712313232, 712314708, 712332130, 712313433 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.
Хабар берган шахснинг маълумоти ва шахси сир сақланиши ҳамда рағбатлантирилиши кафолатланади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter