Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жигар учун фойдали бўлган сабзавот номи маълум қилинди

Жигар учун фойдали бўлган сабзавот номи маълум қилинди

Жигарни соғлом сақлаш учун нафақат ёғли овқатлар ва ёмон одатлардан воз кечиш керак, балки диетага брокколи карамини ҳам қўшиш керак, дейди диетолог Лаурен Манакер Eat This, Not That  порталида.

Антиоксидант моддалар туфайли ушбу карам жигардан зарарли моддаларни чиқариб ташлашни тезлаштириши, орган фаолиятини нормаллаштириши ва ундаги яллиғланиш жараёнларини секинлаштириши мумкин.

«Брокколи дииндолилметан ва глюкорафанин каби табиий бирикмалар билан жигар  ҳолатини яхшилайди. Бу моддалар саратонга қарши хусусиятлар билан боғлиқ ва табиий детоксификация жараёнини қўллаб-қувватлайди», — деди Манакер.

Шунга ўхшаш антиоксидант моддалар бошқа карам турлари - гулкарам ва оқ карамда ҳам мавжуд. Диетолог уларни янги ҳолатида истеъмол қилишни тавсия қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг