Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жек Ма «қизил чизиқ»ни босдими? Миллиардер икки ойдан бери жамоатчиликка кўринмаяпти

Жек Ма «қизил чизиқ»ни босдими? Миллиардер икки ойдан бери жамоатчиликка кўринмаяпти

Фото: ТАСС

Хитойнинг электрон тижорат гиганти «Alibaba» асосчиси Жек Ма, мана икки ойдирки, жамоатчиликка кўриниш бермаяпти. 

Миллиардер 2020 йил 24 октябрь куни Шанхайдаги Бунд саммитида «Юқори даражадаги очиқ, амалий ва глобал миқёсда нуфузли молиявий коммуникация платформаси» деб номланган йиғилишда нутқ сўзлаганди. Гонконгнинг «Apple Daily» газетаси ёзишича, Ма ўз нутқида ХХР давлат банклари ва иқтисодий назорат органларини танқид қилганидан кейин «ғойиб бўлган».

«Reuters» манбасининг айтишича эса, «Хитойнинг молиявий, тартибга солиш ва сиёсий идорасининг буюк ва яхши томонлари» деб таърифлаган мамлакат молия тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини кўриб чиқишга таклиф қилгач, Жек Ма «қизил чизиқ»ни кесиб ўтди, деб ҳисоблаш мумкин.

Маълумотларга қараганда, 2 ноябрь куни Ма Хитой ҳукумати томонидан сўроқ қилиш учун чақирилган. Яна шуни айтиш мумкинки, Хитой Монополияга курашиш органлари «Alibaba» устидан текширувлар бошлаган.

Ўтган ҳафтанинг охирида Ма ўрнини «Alibaba»нинг бошқа бир ижрочиси эгаллади. Ма икки ойдан бери жамоат олдида кўринмади. «Алибаба» вакили «Time»нинг Жек Ма қаердалигига оид саволига жавоб беришдан бош тортган.

Икки ой аввал чиққан айрим хабарларга кўра, Жек Манинг Шанхайдаги чиқиши шахсан ХХР раиси Си Цзинпинь эътиборига тушгани ва давлат раҳбари бундан ғазаблангани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг