Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Япония Испанияни мағлуб этди, Германия гуруҳда қолиб кетди

ЖЧ-2022. Япония Испанияни мағлуб этди, Германия гуруҳда қолиб кетди

Жаҳон чемпионатида Е гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

Япония яна бир бор сенсация кўрсатиб, Испания устидан иродали ғалабага эришди ва 1-ўрин билан плей-оффга йўл олди. Испанлар тўплар нисбатига кўра 2-ўринни эгаллашди. 

Германия Коста-Рика устидан ғалаба қозонсада, гуруҳдан чиқишига етарли бўлмади.

Япония — Испания 2:1
Голлар:
 Доан (48), Танака (51) — Мората (11). 

Япония – Гонда, Йошида, Танигути, Итакура, Нагатомо (Митома, 46), Морита, Танака (Эндо, 87), Камада (Томиясу, 69), Кубо (Доан, 46), Ито, Маэда (Асано, 62).

Испания – Симон, Аспиликуэта (Карвахаль, 46), Родри, Пау Торрес, Бальде (Альба, 68), Бускетс, Педри, Гави (Фати, 68), Ольмо, Мората (Асенсио, 57), Уильямс (Ферран Торрес, 57).
Огоҳлантиришлар: Итакура (39), Танигути (44), Йошида (45).

Коста-Рика — Германия 2:4
Голлар:
 Техеда (58), Варгас (70) — Гнабри (10), Ҳавертц (73, 85), Фюллькруг (90+1).

Коста-Рика – Навас, Фуллер (Беннетте, 74), Дуарте, Уостон, Варгас, Овьедо (Контрерас, 90+3), Агилера (Салас, 46), Борхес, Техеда (Вильсон, 90+3), Венегас (Матаррита, 74), Кэмпбелл.

Германия – Нойер, Рюдигер, Зюле (Гинтер, 90+3), Раум (Гётце, 67), Гундўған (Фюллькруг, 55), Горетцка (Клостерманн, 46), Киммих, Мюллер (Ҳавертц, 67), Гнабри, Сане, Мусиала.
Огоҳлантириш: Дуарте (76).

Энди чорак финалда Япония F гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Хорватия билан ўйнаса, Испания 6 декабрда ўша гуруҳ пешқадами Марокашга қарши баҳс олиб боради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг