Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бундеслига якунланди: «Байер» «Бавария» эплай олмаган ишни уддалади

Бундеслига якунланди: «Байер» «Бавария» эплай олмаган ишни уддалади

Фото: Deportes TVC

Леверкузеннинг «Байер» клуби Германия чемпионатида тарихий рекорд қайд этди — мавсумни битта ҳам мағлубиятсиз якунлади.

Бундеслиганинг сўнгги 34-турида «Аугсбург» 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Леверкузенликларнинг зафарли мавсумидаги сўнгги голларни Виктор Бонифейс (12) ва Роберт Андрих (27) киритган бўлса, аугсбургликларнинг жавоб голи Мерт Кёмюр (62) ҳисобига ёзилди.

«Байер» мавсумни 28 ғалаба ва 6 дуранг билан якунлади, мағлубият йўқ. Урган ва ўтказиб юборган голлари нисбати: 89/65.

Байернинг барча турнирлардаги мағлубиятсиз серияси 51 тага етди.

Немисларда мақол бор: «Охири кулган — яхшироқ кулади». Узоқ йиллардан буён чемпионликка бир қадам қолганида қоқилаверганидан «Neverkusen» (Ҳеч қачон) лақабини олган леверкузенликлар биратўла ҳаммасига жавоб беришди. Ҳатто қудратли суперчемпион «Бавария» ҳам буни уддалай олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг