Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров куракда турмайдиган таклиф билан чиқди

Рамзан Қодиров куракда турмайдиган таклиф билан чиқди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Эстония парламенти томонидан музлатилган Россия активларидан фойдаланишга рухсат берувчи қонун қабул қилинишига жавоб бериш зарурлигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида ёзган.

«Россиянинг чет элдаги активлари барча россияликларнинг бойлигидир! Шу сабабли, мамлакатимизни очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш учун бундай қарорлар қабул қилинадиган нуқталар ракета зарбаси учун биринчи рақамли нишонга айланиши керак деб ҳисоблайман», деб ёзади Чеченистон раҳбари.

Қодиров, шунингдек, «бир нечта кучли зарбалар эстонияликларнинг ўзига келишига сабаб бўлишига» ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 15 май куни Эстония парламенти Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Эстония бу жараённи қонунийлаштираётган биринчи давлатга айланди. 

Бунгача Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россия Федерацияси Ғарбдаги музлатилган активларга бўлган ҳар қандай тажовузни гибрид уруш ва эскалация элементи сифатида кўришини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг