Жазирама қачонгача давом этиши маълум қилинди
Республика Гидрометеорология маркази 6—10 июнь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, 7 июндан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб кела бошлайди. Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни 38-39 даража атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42 даражагача бўлади. Қайд этилишича, бу ушбу давр учун меъёрдан 5-6 даражага юқоридир.
10 июнь, жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимларини кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шу куни ҳаво ҳарорати 32-37 даража бўлади.
7—9 июнь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши, 10 июнда республика бўйлаб баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter