Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жасур Матчанов МОҚ Бош котиби лавозимидан озод этилди

Жасур Матчанов МОҚ Бош котиби лавозимидан озод этилди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида қўмитанинг навбатдан ташқари XXXVI Бош Ассамблея йиғилиши ўтказилди. Унда  МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, вице-президент Азизжон Комилов ҳамда Бош Ассамблея аъзолари иштирок этишди.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Йиғилиш кун тартибида 2018 йил январь ойидан буён Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби лавозимида ишлаб келган Жасур Матчановнинг ўз ҳохишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди. Бош Ассамблея аъзолари Ж.Матчановнинг истеъфосини бир овоздан қабул қилишди ва у лавозимидан озод этилди.

Хабар қилинишича, бош котиб лавозимига номзодларни кўриб чиқмоқда. Бу масалада якуний қарор МОҚнинг навбатдаги Бош Ассамблея йиғилишида қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг