Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореянинг қайси шаҳрида коронавирус кўпроқ тарқалган?

Жанубий Кореянинг қайси шаҳрида коронавирус кўпроқ тарқалган?

Фото: «Almaty.tv»

Жанубий Кореяда ўтган бир кеча-кундузда 518 та COVID-2019 коронавирусини юқтириш ҳолати қайд этилди. Шу тариқа мамлакатда янги вирусни юқтирганлар сони 6284 кишига етди. Улардан 42 нафари ҳаётдан кўз юмган, дея маълум қилди Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Касалликларни назорат ва профилактика қилиш бўйича марказ (KCDC). Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Аввалроқ 35 киши вафот этгани маълум қилинганди. Жанубий Корея эпидемиология хавф-хатарни энг юқори даражага кўтарди. Барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув йили бошланиши 23 мартгача қолдирилди.

KCDCнинг охирги маълумотларига кўра, янги аниқланган ҳолатлардан 367 таси Тэгу шаҳрида, яна 123 таси Кёнсан-Пукто провинциясида, қолганлари мамлакатнинг турли жойларида қайд этилган. Бир кеча-кундузда етти киши ҳаётдан кўз юмди. Шу тариқа вафот этганларнинг умумий сони 42 кишига етган. Яна 20 нафар одам тузалди, шифохонадан уйига кетишга рухсат берилган беморлар сони 108 нафарни ташкил этади. 21 832 кишининг таҳлил натижалари ўрганилмоқда.

Коронавирусни юқтирганлар сони Сеулда 105, Тэгуда 4693, Кёнсан-Пукто провинциясида 984, Кёнгидо провинциясида 120, Пусанда 95 тани ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг