Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда банкоматлар «урфдан қолмоқда»

Жанубий Кореяда банкоматлар «урфдан қолмоқда»

Фото: «Daily Mail»

Жанубий Кореяда банкоматлар сони тинмай қисқариб боряпти. Бу ҳақда «Yonhap News» Корея банкига асосланиб хабар тарқатди.

Ҳозир Корея Республикасида жами 121 492 та, яъни 2013 йилдагидан 2 744 та кам банкомат ишлатиляпти.

ОАВ хабарларига кўра, бунинг сабаби интернет-банкинг хизматлари оммалашиши натижасида банклар шохобчалари сонининг қисқариб бораётганидир.

«Банкомат — интернет ёки мобил банкинг нималигини билмайдиганлар (булар асосан кексалар ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари) учун банк хизматлари кўрсатувчи қурилма. Бу муаммонинг ечимини топиш чораларини кўришимиз керак», — дейишмоқда банклар мутахассислари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг