Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея қачон Марсни забт этиши маълум қилинди

Жанубий Корея қачон Марсни забт этиши маълум қилинди

Фото: Universe Space Tech

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакат астронавтлари қачон Марсга қўниши ҳамда Ойга бўлажак миссия ҳақида баёнот берди.

Фазони забт этиш бўйича дастурлар ва мақсадли лойиҳаларни амалга оширишга Жанубий Корея 70 млрд доллар ажратади, яқинда ташкил этилган Корея аэрокосмик агентлиги (KASA) бу ишларга бош-қош бўлади.

Юн Сок Ёлнинг айтишича, мамлакат астронавтлари Марсга 2045 йилда кўниши режалаштирилган, Ойга модулни эса Жанубий Корея 2032 йилда учиради.

Бундан ташқари, одамларни 2026 йилда Ойга қўндириш кўзда тутилган «Artemis 3» лойиҳасида корейслар (KASA) NASA билан биргаликда иштирок этишни режалаштиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг