Жанубий Корея президенти Трампга Нобель мукофоти беришни таклиф қилди
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин АҚШ президенти Доналд Трампга Нобель тинчлик мукофотини беришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.
Мун Чжэ Иннинг фикрича, Трамп Шимолий Корея билан муносабатларнинг яхшиланишига қўшган ҳиссаси учун ушбу мукофотга лойиқ.
2000 йилда Корея Республикаси президенти Ким Дэ Чун Ким Чен Ир билан учрашувни ташкил қилгани учун Нобелга сазовор бўлган эди. Унинг беваси дипломатик алоқаларнинг йўлга қўйилишидаги ҳаракатлари учун мукофотни Мун Чжэ Ин олиши керак деб ҳисобламоқда.
«Нобель тинчлик мукофотини президент Трамп олиши керак. Бизга керак бўлган ягона нарса тинчликдир», — деган Мун Чжэ Ин бу таклифга жавобан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter