Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея президентидан жиддий баёнот

Жанубий Корея президентидан жиддий баёнот

Фото: Katehon.com

Агарда Шимолий Корея билан муносабатлари ёмонлашса, Жанубий Корея ҳудудига бошқа давлатнинг ядровий қуролини жойлаштириши ёки ўзи бу қуролни ишлаб чиқариши мумкин. Newsis агентлиги хабарига кўра, бугун, 12 январ куни мудофаа ҳамда ташқи ишлар вазирлари билан учрашган мамлакат президенти Юн Сок Ёл шундай баёнот берди.

Вазирлар билан учрашув якунида Юн Сок Ёл мамлакат ҳарбий қудратини, Сеулга ҳужум қилинган тақдирда, «100 ва ҳатто 1000 карра» қилиб жавоб қайтарадиган даражада кучайтириш топшириғини берган.

Аввалроқ президент Юн Сок Ёл Жанубий Корея ва АҚШ америкаликларнинг ядровий қуролини жалб этган ҳолда, унинг Шимолий Кореяда потенциал қўлланилишига жавобан, биргаликда ўқувлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилаётганини маълум қилганди. Ўз навбатида, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сеул ва Вашингтоннинг ҳамкорликда ҳарбий машқлар ўтказиш ниятини «улкан хато», деганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг