Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоат транспортида юрувчиларга тиббий қўлқоп бепул тарқатилади

Жамоат транспортида юрувчиларга тиббий қўлқоп бепул тарқатилади

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йил 19 октябридан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилмоқда.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, бунда ташувчилар томонидан йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

«Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир» - дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, янги тартиб тармоқда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг