Жаҳондаги энг хавфли аёл ким экани маълум қилинди
AҚШ ва бошқа давлатлар Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси мансабдори, етакчи Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжонга паст баҳо бермаслиги керак, деб ёзади Fox News.
Шимолий Корея бўйича эксперт Сун Юн Ли телеканалга айтганидек, бу шахсга ўта жиддий ёндашиш керак.
«Ким Ё Чжон ҳақиқатан ҳам Корея тарихидаги ва балки бутун дунё тарихидаги энг хавфли аёлдир. У нисбатан ёш бўлса-да ( 2023 йил сентябр ойи охирида 36 ёшга тўлади) унга эътиборсиз бўлиш яхшиликка олиб келмайди», деб тушунтирди эксперт.
Унинг қўшимча қилишича, Ким Ё Чжон акаси Ким Чен Ин билан бирга Шимолий Кореянинг ядровий арсеналини бошқариши мумкин. Сонг Юн Ли КХДР етакчисининг синглиси амбицияли, ақлли ва шафқатсиз эканини таъкидлади.
«Ким Ё Чжон ўз мамлакати иерархиясида ўзига хос нуфузли ўринни эгаллайди», — дея хулоса қилди эксперт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter