Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 147 миллиондан ошди

Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 147 миллиондан ошди

«Worldometer» маълумотларига кўра, 26 апрелга келиб, жаҳонда COVID-19 касаллигига чалинганлар сони 147,812 млн. нафардан ошди.

Касалланганлар сони 10 миллиондан ошган мамлакатлар учтани ташкил қилмоқда: АҚШ (32,8 млн.), Ҳиндистон (17,3 млн.), Бразилия (14,3 млн.).

Манба: «Worldometer»

Шунингдек, 22 мамлакатда вирусни юқтирганлар сони 1 миллиондан ошган.

Пандемия бошланганидан бери жаҳон бўйича 3 млн. 123 минг 179 киши касалланиш оқибатида вафот этган.

Аввал хабар берилганидек, энг оғир вазият Ҳиндистонда кузатилмоқда. Мамлакат ҳукумати тиббиёт кислороди ишлаб чиқарувчи 551 та станция қуришга қарор қилган.

Ҳиндистонда кунлик касалланишлар сони тинмай ўсмоқда. 

Манба: «Worldometer»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг