Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон кубоги саралаши: ҳамюртларимиз ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди

Жаҳон кубоги саралаши: ҳамюртларимиз ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш йўналиши бўйича Жаҳон кубогининг 3-саралаш босқич баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорт федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ва терма жамоа  чавандозлари – Бекзод Қурбонов, Аъзам Толиббоев, Хуршидбек Алимжонов, Умид Комилов, Оқилжон Собиржонов ҳамда Алёна Деревянколар иштирок этмоқда.

120 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов Santos Xeppika лақабли оти билан 1-ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин қирғизистонлик Андрей Тряписинга, учинчи ўрин эса қозоғистонлик Аян Ганига насиб этди.

140 см квалификация берувчи Гран-При беллашувларида Бекзод Қурбонов Matts лақабли отида 59.15 сония натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Хуршидбек Алимжонов Chempions League лақабли отида кумуш (59.77 сония) медалга сазовор бўлди.

От йўрттириш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси илк медални қўлга киритишди. Алёна Деревянко ва унинг Red Daymond лақабли оти 67,142 % натижа кўрсатиб, бронза медали соҳиби бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг