Жаҳон чемпионати арафасида фишинглар кўпаймоқда

Россия бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида «Касперский лабораторияси» интернетдаги юзлаб фишинг сайтларини аниқлади. Бу ҳақда «Astera.ru» хабар берди.
Аксарият ҳолларда бунақа сайтлар номида «world», «world cup», «FIFA», «Russia» каби сўзлар учрайди. Бу сайтлар ЖЧ-2018 ўтказиладиган шаҳарларда яшаш учун жой банд қилиш бўйича хизматларни таклиф этмоқда. Баъзида пулни олдиндан ўтказиб бериш таклиф этиладиган жойлари ҳам бор: бу вазиятда фойдаланувчи фирибгарлар тузоғига тушиб қолиши мумкин.
Фишинг сайтлар ўйинларга чипталар сотиладиган пайт бошланганида авжига чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter