Жаҳон биржаларида нефтнинг нархи ошмоқда
Лондондаги ICE биржасида Brent маркали нефтнинг нархи 2022 йилнинг апрели учун фючерсларда 8,64 фоизга ўсиб, бир баррели учун 105,21 долларни ташкил қилди.
Ушбу нарх Тошкент вақти билан бугун соат 15:30 да қайд этилди.
Brent маркали нефтнинг нархи сўнгги маротаба 2014 йилнинг августида 105 доллардан қимматлашган эди.
Ҳозирда Brentнинг баррели 101,43 доллардан (+7,85 фоиз) сотилмоқда.
Ўз навбатида, WTI маркали нефтнинг нархи апрель ойи учун фючерслари 7,87 фоизга қимматлаб, баррели учун 99,35 долларни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter