Жаҳон банки билан $296 миллионлик 4 та битим имзоланди
Жаҳон банки билан 296 млн доллар миқдорида 4 та битим, жумладан, Ўзбекистонда ижтимоий объектларда энергия самарадорлигини ошириш учун 143 млн доллар ҳамда барқарор ўрмончилик ва ўрмон ландшафтларини тиклаш учун 142 млн долларлик лойиҳалар бўйича қарз битимлари имзоланди.
Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Twitterʼдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Шунингдек, иккинчи лойиҳа доирасида тадбирлар ва консултатив хизматларни молиялаштириш учун яна 2 та – 8 ва 3 млн долларлик грант битимлари ҳам имзоланган.
«Ушбу битимлар юртимизда яшил энергиядан кенг фойдаланиш ҳамда экологик тоза муҳитга эришишга хизмат қилади», – дейди Қўчқоров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши «Ўзбекистонда қуёш энергетикасини кенгайтириш-2» лойиҳасини амалга ошириш учун 12 миллион доллар миқдоридаги молиялаштиришни маъқуллагани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter