Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Фото: Х/AFP

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Собиқ иттифоқ геологларининг муваффақиятсизлиги оқибатида 1971 йилда пайдо бўлган кратердаги аланга шашти пасайишни бошлаганига анча бўлган.

«Геологлар олов тезда ўчади деган қарорда, сизиб чиққан газга ўт қўйишган. Аммо олов ҳануз ёнмоқда. Фақат аввалги шаштидан асар қолмаган, сабаби — ер ости захираларидан келувчи газ оқимининг камайиши, унинг бир қисми утилизация учун бурғилаш қудуқларига йўналтирилмоқда, — дейилади хабарда.

«Дарвозани ёпиш» лойиҳасига 2022 йилда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов старт берган. Бундан мақсад — метаннинг ҳавони ифлослашини камайтириш ҳамда қимматбаҳо бойликни асрашдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг