Жадвал: энг қиммат палов сотиладиган вилоятлар билан танишинг

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил сентябрь ойи учун «палов индекси»ни маълум қилди.
Унда Ўзбекистон бўйлаб сотилаётган энг қиммат ва арзон палов нархлари келтирилган.
Жадвалга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилади (бир порция нархи 24 250 сўм, бир килограмм таом нархи 169 750 сўм).
Энг арзон ош эса Наманган вилоятида ( бир порция нархи 14 714 сўм, бир килограмм таом нархи 102 998 сўм).
Шунингдек, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам палов нархи юқори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter