Измирда зилзиладан кейин қидирув-қутқарув ишлари якунига етди — тафсилотлар
Зилзиладан сўнг 17 та бино вайрон бўлган Туркиянинг Измир шаҳрида қидирув-қутқарув ишлари ниҳоясига етди, дея хабар берди «NTV» телеканали.
Таъкидланишича, вайроналарни оғир техника ёрдамида тозалаш ишлари бошланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 114 киши ҳалок бўлди, 1035 киши жабрланди, улардан 137 нафари шифохоналарда даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни кундузи маҳаллий вақт билан соат 13:31 (Тошкент вақти билан 16:31)да Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида баъзи бинолар қулаб тушган. Вайроналар остида кўплаб одамлар қолиб кетган.
Ўзбекистон Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter