Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Июль ойида аномал иссиқ кутилмаяпти – Ўзгидромет

Июль ойида аномал иссиқ кутилмаяпти – Ўзгидромет

Жорий йилнинг июл ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланди. 3-4 июл кунлари эса Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлади ва ҳафтанинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 31-36 даражагача тушди. Ушбу кундарда жанубий ҳудудларда ҳам кундузги ҳарорат 39 даражадан ошмаган.

6-7 июл кунлари республиканинг бир қатор туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғди ва момақалдироқ кузатилди.

Ўзгидромет маълумотига кўра, 9-10 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади ва ҳарорат кўтарила бошлайди.

Иссиқ об-ҳавонинг чўққиси 11-13 июль кунларига тўғри келади. Кундузи ҳаво ҳарорати 39-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.

Бироқ бу иссиқ давр узоқ бўлмайди. 13 июлдан республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 14 июлдан барча ҳудудларга, бу сафар Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 3-5 даражага пасаяди. Ҳароратнинг энг сезиларли пасайиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кузатилади, бу ерда ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.

Сўнг июл ойининг охиригача ҳароратни қисқа муддатга кўтарилиши кузатилади, лекин синоптиклар ушбу июл ойида аномал иссиқ кутмаяптилар.

Маълумот учун, Тошкентда 1997 йил 18 июл куни ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми кузатилган. Бунда ҳарорат  44,6 даражани ташкил этиб, 1881 йил 6 июль (44,1 даража) ва 1983 йил 30 июлда (44,5 даража)ни рекордни янгилаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг