Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети Сочида ўтказилган фестивалда олтин медални қўлга киритди

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети Сочида ўтказилган фестивалда олтин медални қўлга киритди

Миршоджон Ғиёсов IT-йўналишда олтин медални қўлга киритди.

Фото: «Inha.uz»

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида ўтказилган «Ёшлар фестивали»да Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети (IUT) талабаси Миршоджон Ғиёсов IT-йўналиши бўйича ўз лойиҳаси билан қатнашиб, олтин медални қўлга киритди.

Ёшлар фестивали  «Ёш ташкилотчилар», «Ёш журналистлар», «Ёш спортчилар», «Ёш ижодкор (рассом, мусиқачи, ёзувчи, режиссёр)лар», «Ёш АТ ва муҳандислик мутахассислари», «Ёш ташкилот ва сиёсий партия ходимлари», «Ёш ўқитувчилар», «Ёш олимлар» ҳамда «Ёш тадбиркор раҳбарлар» йўналишларида ғолибларни аниқлади.

Бу йилги фестивалга дунёнинг 180дан ортиқ мамлакатларидан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 25 минг нафар йигит-қизлар қатнашди. Шунингдек, фестивал ишида 5 минг нафар кўнгиллилар ҳам иштирок этишди.

Сочи шаҳрида ўтказилган «Ёшлар фестивали» менда катта таассурот қолдирди. Мен Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида IТ бўйича билим олаётган бўлсамда, фестивал доирасида бошқа йўналишлар бўйича семинарларда ҳам иштирок этдим, уларда кўплаб машҳур илм-фан, сиёсат, спорт ва маданият вакиллари маърузалар ўқишди. Бизларга ҳатто Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳам келиб, маъруза ўқиди.

Миршоджон Ғиёсов

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 50 нафар йигит-қизлар делегацияси билан борди. Фестивал ишида, шунингдек, делегация таркибида бўлмаган мустақил иштирокчилар ва Россия Федерациясида ўқийдиган, яшайдиган қатнашчилар билан ҳаммаси бўлиб, 80 нафарга яқин ўзбекистонлик иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг