Италияда 200 та тобут денгизга оқиб кетди (видео, фото)
Италияда кўчки натижасида қабристоннинг бир қисми денгизга қулаши натижасида дафн этилган 200 дан ортиқ тобут сувда оқиб кетди. Бу ҳақда 23 февраль куни «La Stampa» хабар берди.
Табиий офат Камольи коммунаси Генуяга туташган шаҳарчалардан бирида содир бўлди. Кўчки икки капелланинг фасадига ҳам зарар етказган. Қабристонда меҳнат қилаётган ишчилар қочиб қолишга муваффақ бўлишган.
Ўт ўчириш бригадалари, полиция ва қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимлари воқеа жойида ишлашмоқда. Ғаввослар тобутларни сувдан чиқариб олиш бўйича операцияни амалга оширмоқда. Эҳтимолий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида тўсиқлар ўрнатилди.
Қабристонга дафн этилган марҳумларнинг қариндошлари ҳодиса жойидан унчалик узоқ бўлмаган жойда тўпланишиб, расмий баёнотни кутишмоқда.
Кўчкининг сабаби ҳали аниқланмаган, аммо табиий офат тупроқ эрозияси натижасида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter