Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулда қуролланган кишилар суд биносига ҳужум уюштирди

Истанбулда қуролланган кишилар суд биносига ҳужум уюштирди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида қуролланган икки киши томонидан теракт содир этилди.

Мамлакат Ички ишлар вазири Али Ерликая суд биносига қуролли ҳужум уюштирган 2 кишининг DHKP/C террорчи ташкилоти аъзоси эканини маълум қилди.

Суд биносига уюштирилган ҳужум оқибатида 5 киши, жумладан 3 нафар полициячи яраланган. Отишмани содир этган эркак ва аёл эса ўлдирилган. 

Отишмадан кейин суд биносининг кириш ва чиқиш жойлари ёпиб қўйилган, ҳудудда полициячилар сони оширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг