Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иссиқ об-ҳаво қачонгача давом этади?

Иссиқ об-ҳаво қачонгача давом этади?

Фото: «Xabar.uz»

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

5-9 июн кунлари республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, кундузи ҳаво 37-40 даражагача, 5-6 июнда республиканинг шимолида, 6-8 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагача исийди..

Бундай ҳарорат июн ойининг биринчи ўн кунлиги учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир. Аммо ушбу даврда бундан ҳам юқори ҳарорат қийматлари кузатилган. Шундай қилиб, 2021 йил июн ойининг биринчи ўн кунлигида марказий ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати 41-43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса 44-46 даражагача кўтарилган.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу ҳафтада асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида 7-8 июнда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда 5-9 июн кунлари ҳаво кам булутли бўлади, шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳарорат ҳафта бошида 35-37 даража бўлади, ҳафта охирига келиб, 38-40 даражагача аста-секин кўтарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг