Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилнинг сўнгги ҳаво ҳужумлари оқибатида Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг сўнгги ҳаво ҳужумлари оқибатида Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган навбатдаги ҳаво ҳужумлари оғир талафотларга сабаб бўлди. Маҳаллий манбалар ва гувоҳларнинг маълумотларига кўра, ҳужумлар оқибатида 18 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган

Қайд этилишича, Ғазо шимолидаги Фатма бинт Асад мактабига икки маротаба авиазарбалар йўлланган. Воқеа натижасида 16 киши ҳалок бўлган. Мазкур мактаб ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган фаластинликлар учун вақтинчалик бошпана вазифасини бажараётган эди.

Шунингдек, Исроил кучлари Ғазо шарқидаги Туффаҳ ҳудудида бир нечта бинони ўқ узиш орқали вайрон қилгани айтилмоқда.

Ғазонинг марказий қисмида жойлашган Нусейрат қочқинлар лагерида эса Ҳаммад ал-Ҳасаната масжиди яқинида амалга оширилган ҳаво ҳужуми натижасида ёш бир қизча ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, бир неча кун аввал Бурейж лагеридаги Абу Хемис мактабига уюштирилган зарба чоғида тан жароҳати олган фаластинликлардан бири, кўрсатилган ёрдамга қарамай, вафот этган.

Нусейрат лагери шимолидаги Эз-Заҳра ҳудудида рўй берган яна бир ҳужумда эса икки нафар фаластинлик яралангани қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг