Одамлар очликдан ўлмоқда — озиқ-овқат Ғазодан бир неча дақиқалик масофада турибди...

Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами киритилишини тўхтатган 2 мартдан буён анклавда 57 бола вафот этди. Рақам янада катталашади, дейилади ЖССТ баёнотида.
Ғазо секторида қарийб 500 минг киши очликдан ўта азият чекмоқда. Вазият ўзгармас экан, келгуси 11 ойда беш ёшгача бўлган 71 минг нафар бола очлик азобига гирифтор бўлади.
«Дарҳол озиқ-овқат ва асосий маҳсулотлар етказилиши йўлга қўйилмас экан, вазият танглашаверади, очлик ва ўлимлар сони ошаверади. Одамлар оч, касал, ўлмоқда, озиқ-овқат ва дори-дармон эса Ғазо секторидан бир неча дақиқалик масофада ушлаб турилибди», — дея таъкидлади ЖССТ бош директори Адҳаном Гебрейесус.
Исроил инсонпарварлик ёрдами киритилмаётганини АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасини ҲАМАС ҳаракати қабул қилмагани билан изоҳлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter