Эврика! Исроилда инсоният тарихини бир неча ўн минг йилга «узайтириши» мумкин бўлган суяклар топилди
Исроилда инсоният тарихини бир неча ўн минг йилга узайтириши мумкин бўлган суяк қолдиқлари топилди. Суяк қолдиқларида ёши катта инсоннинг жағ ва бир неча тишлари сақланганини кўриш мумкин. Бу ҳақда «АиФ» хабар берди.
Қазилма мамлакат шимолидаги Кармель тоғи ёнбағридаги Мислия ғоридан топилган. Унинг ёши 177-194 минг йилларга тўғри келади. Бу Африкадан ташқарида аниқланган энг қадимги инсон суякларидир. Мазкур топилма анъанавий хронологияни қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Чунки замонавий қиёфадаги инсон сайёрамизда биз ҳозир билган маълумотдан анча олдин пайдо бўлгани эҳтимолдан холи эмас.
Ҳозирга қадар олимлар замонавий инсон қиёфаси Африкада 160-200 минг йил аввал вужудга келганига ишончлари комил эди. Исроилда топилган топилма эса «homo sapiens» эволюциясини минимум 100-200 минг йилга узайтиради.
Шунингдек, бу топилма замонавий инсоннинг айрим хусусиятлари Африкадан ташқари анча аввал пайдо бўлганини ҳам кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter