Исроил ва ҲАМАС тўқнашувига оид махфий тафсилотлар ўртага чиқди
Исроил ҳарбийларининг ҲАМАС ҳаракати вакиллари билан тўқнашувига оид махфий тафсилотлар ошкор бўлди.
Исроилнинг Haaretz газетаси мамлакат хавфсизлик кучлари текширувига асосланиб хабар беришича, 7 октябрь кунги тўқнашувларда яҳудий ҳарбийлари жанговар вертолётлар орқали фаластинлик жангчилар билан бирга мусиқа фестивалига келган ўз аҳолисини ҳам ўққа тутган.
Хабарга кўра, вертолёт учувчилари омма орасидаги ҲАМАС жангчиларини ажрата олмай, ўз ватандошларига ҳам ўқ отган.
7 октябрь куни ҲАМАС жангчилари «Ал-Ақсо тўфони» амалиёти бошланганини эълон қилиб, Исроил ҳарбийларига ҳужум уюштирган. Исроил ҳуқуқ идоралари ҳужум вақти мусиқа фестивали қатнашувчилари ҳам ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди.
Ушбу ҳужумга жавобан яҳудий давлати армияси Ғазода ҳаво ва қуруқликда ҳарбий амалиёт ўтказмоқда. Ҳозирга қадар 13 мингдан зиёд ғазолик тинч аҳоли вакили қони тўкилган.
Ҳарбий ҳаракат бошланиши билан ташқи дунёдан бутунлай узиб қўйилган Ғазо секторига тиш-тирноғига қадар қуроллланган бир неча минг Исроил аскарлари кирган. The Times of Israel нашри куни кеча Исроил ҳарбийлари Ғазода тасодифан ўз хизматдошларини отиб қўйгани ҳақида ёзди.
«Дўстона отишма»дан қанча аскар ҳалок бўлгани очиқланмаган. Аммо бу ҳолат танк қўшини ва пиёдалар иштирокидаги амалиётларда кузатилгани хабар қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter