Исроил ҳарбий разведкаси раҳбари ҲАМАС туфайли истеъфога чиқди
Генерал-майор Аарон Халива Исроил армиясининг Ҳарбий разведка бошқармаси бошлиғи лавозимидан истеъфога чиққанини эълон қилди, унинг бошқармаси ўтган йилнинг 7 октябр куни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини бартараф эта олмаганди.
«Разведка бошқармаси бошлиғи Аарон Халива Бош штаб бошлиғи билан маслаҳатлашган ҳолда, 7 октябрь воқеалари сабаб ўз ваколатларини тугатишни сўради», — дейилади хабарда.
Халива Исроил мудофаа кучларида 38 йил хизмат қилган.
Генерал ўз вориси тайинлангандан кейин лавозимини тарк этади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча номаълум.
The Times of Israelнинг қайд этишича, Халива ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми туфайли истеъфога чиққан биринчи юқори мартабали исроиллик зобит бўлади. Апрель ойи бошида яна бир исроиллик разведка зобити, бригада генерали ва ҳарбий разведка тадқиқотлари бошқармаси бошлиғи Амит Саар ўз лавозимини тарк этди. Унинг кетишига саратон касаллиги сабаб бўлган, гарчи аввалроқ у ҳам 7 октябрь воқеалари туфайли ўз лавозимини йўқотиши кутилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter