Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ҲАМАС Исроил билан узоқ йиллик сулҳ шартини айтди

ҲАМАС Исроил билан узоқ йиллик сулҳ шартини айтди

ҲАМАС ҳаракати мустақил Фаластин давлати тузишга эришилса, Исроил билан беш йил ёки ундан кўпроқ муддатга сулҳ тузишга тайёр. Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюросининг юқори мартабали аъзоси Халил ал-Ҳайя Accosiated Press агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

ҲАМАС Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида Исроилнинг 1967 йилгача бўлган чегараларига мос келадиган тўлиқ суверен Фаластин давлатига рози бўлади. Агар шундай бўладиган бўлса, гуруҳнинг ҳарбий қаноти тарқатиб юборилади, - дейди Халил ал-Ҳайя.

Шунингдек, у ҲАМАС Фаластин Миллий Озодлик Ҳаракати (Фатҳ) бошчилигидаги Фаластин Озодлик Ташкилотига (ФЛО) қўшилишни ва Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилни бошқариш учун ягона ҳукумат тузмоқчи эканлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Исроил ҳукумати бир овоздан Фаластинни бир томонлама тан олишдан норозилик резолюциясини қабул қилди. Бош вазир Бенямин Нетаняху халқаро босимга қарамай, Исроил ҳеч қачон Фаластин давлати ташкил этилишини қўллаб-қувватламайди, дея баёнот берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг