Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испаниялик 21 ёшли пойгачи қиз ҳалок бўлди

Испаниялик 21 ёшли пойгачи қиз ҳалок бўлди

Фото: «Спорт-Экспресс»

Португалия раллисида фожиа юз берди: испаниялик 21 ёшли пойгачи Лаура Сильво ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Marca» хабар берди.

Ҳалокатга трассанинг биринчи айланасида катта тезликдаги тўқнашув сабаб бўлган: Лаура бошқарувидаги машина бошқа машина билан урилиб кетган.

Фото: «Спорт 24 - 24 Канал»

Зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, Сильво воқеа жойида дунёдан кўз юмган.

Лаура Сильво минтақавий ва Испания доирасидаги чемпионатларда қатнашиб келаётганди. Фожиали воқеадан сўнг пойга бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг