Испаниядаги дам олиш масканида цунами содир бўлди (фото)
Испаниянинг Мальорка шаҳрида зилзиласиз цунами содир бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда. Тўлқин Мальоркадаги бир нечта дам олиш масканини босиб, йўлларни ҳам ёпиб қўйган.
«Lifter.com»нинг ёзишича, ушбу ҳодиса метоцунами деб аталиб, атмосфера босимида кузатилган ўзгаришлар туфайли содир бўлган.
Цунами сабабли қирғоқларга 1,5 метрли тўлқинлар келиб урилган.
Тўлқинлар Менорка оролларига ҳам етиб борган.
Цунами эрталаб, соҳилда одамлар бўлмаган пайтда содир бўлган. Ҳодисадан зарар кўрганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter