Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испания бош вазири аёлларни жинсий қулликка дучор қилувчи фаолиятни тақиқлашга ваъда берди

Испания бош вазири аёлларни жинсий қулликка дучор қилувчи фаолиятни тақиқлашга ваъда берди

Фото: «Costas Baltas / Reuters»

Испания бош вазири Педро Санчес мамлакатда фоҳишаликни тақиқлаб, жиноий жавобгарликка тортишга ваъда берди. Бу ҳақда ВВС News хабар бермоқда.

Валенсияда бўлиб ўтган уч кунлик социалистик партия қурултойида тарафдорлари олдида нутқ сўзлаган Санчес бу амалиёт «аёлларни қул қилишини» айтди.

1995 йили Испанияда фоҳишабозликка бу соҳада фаолият кўрсатадиган одамларнинг хавфсизлигини ошириш мақсадида қонуний рухсат берилди. Бироқ жинсий алоқа билан шуғулланувчи ва потенциал мижоз ўртасида воситачилик ёки қўшмачилик қилиш ноқонуний ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Испанияда 300 мингга яқин фоҳиша ишлайди. Бундан ташқари, уларнинг баъзилари, полиция ҳисоб-китобларига кўра, жинсий қулликка дучор қилинган.

Испания социалистик ишчилар партияси 2019 йилги сайловолди дастурига фоҳишаликни тақиқлаш ташаббуси билан чиқишган, аммо ўшандан бери бу йўналишда ҳеч қандай иш қилинмади. Қайд этилишича, ўшанда кўпчилик буни партиянинг аёллар орасида машҳурлигини ошириш йўли деб ҳисоблаган. Бу соҳани ўрганган испан журналисти Сезар Жаранинг сўзларига кўра, фоҳишабозлик Испанияга кунига 7-8 миллион евро даромад олиб келади. Ушбу мамлакат фоҳишалик бўйича Европада Германиядан кейин иккинчи ўринда туради ва халқаро мафия учун қулай жойга айланган.

2019 йили Социалистик партия сайловолди дастурида фоҳишабозликни тақиқлашга ваъда берди. Бундан кўзланган асосий мақсад кўпроқ сайловчи аёлларнинг эътиборини жалб қилиш бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг