Ислом Каримовга хизмат қилган самолёт сотилди
Ўзбекистон раҳбарияти учун 1997 йилда махсус ишлаб чиқарилган «Uzbekistan Airways» компаниясига тегишли «British Aerospace Avro RJ85» русумидаги уч самолётдан биттаси (борт рақами UK-80001) сотилди. Бу ҳақда «AviaSpotter Telegram» канали хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу самолётда Ислом Каримов 1997-2013 йилларда Ўзбекистон вилоятлари ҳамда яқин хориждаги давлатларга парвоз қилган.
Қайд этилишича, қолган самолётдлар ҳам (UK-80002 ва UK-80003) сотиш учун тайёр турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter