Ишлаётган пенсионерлар пенсияни тўла миқдорда оладилар
Ўзбекистонда келаси йилдан бошлаб ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўла миқдорда берилади. Бу ҳақда Конституция қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея ёзмоқда «Дарё».
Президентнинг қайд этишича, «Конституциямизда аҳолининг муҳим ижтимоий ҳуқуқи сифатида кафолатланган пенсия таъминоти» энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади.
Унинг қўшимча қилишича, 2019 йилдан бошлаб пенсия тўловининг юқори чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробари (9 декабрь ҳолатига кўра — 1 621 840 сўм)дан 10 баробари (2 027 300 сўм)га оширилади.
«Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя моделини реал талаблар асосида умумэътироф этилган халқаро стандартлар даражасига кўтариш зарур», — деди Президент ўз чиқиши давомида.
Ҳозирда, айрим категориялардаги пенсионерларни ҳисобга олмаса, аксарият ишлаётган пенсионерлар пенсияни 50 фоиз миқдорда олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter