Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИШИДнинг юқори рутбали раҳбари ракета ҳужумида ўлдирилди

ИШИДнинг юқори рутбали раҳбари ракета ҳужумида ўлдирилди

Фото: Sputnik.

AҚШ ҳарбийлари Европадаги терактларни режалаштириш учун масъул бўлган ИШИДнинг Суриядаги юқори мартабали етакчисини йўқ қилганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

AҚШ Марказий қўмондонлигининг маълум қилишича, Холид ал-Жабурийнинг ўлими ИШИД учун дунёда терактлар режалаштиришни қийинлаштиради. Департамент ҳалок бўлган жангариайнан қайси терактлар учун жавобгарлигини тилга олмаган.

«ИШИД минтақага ва унинг ташқарисига таҳдид солишида давом этмоқда. Гуруҳ заифлашган бўлса-да, минтақада амалиётлар ўтказишга қодир ва Яқин Шарқдан ташқарида зарба беришга ҳаракат қилмоқда», — дейди AҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари, генерал Майкл Курилла.

Маълумотларга кўра, ракета ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакиллари жабрланмаган.

AҚШ бошчилигидаги коалиция сўнгги ойларда Сурия шимолида ИШИДнинг юқори мартабали аъзолари ва яна бир экстремистик гуруҳ – Хуррас ал-Дин («Aл-Қоида»нинг Суриядаги бўлими ҳисобланади)га қарши бир неча бор зарбалар берди.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, айни дамда ИШИДнинг Ироқ ва Сурияда 5-7 минг аъзоси ва тарафдорлари бор, уларнинг ярмига яқини жангарилардир. Улар асосан қишлоқлар ва чекка манзилгоҳларда жойлашган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг