Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИШИД Чемпионлар лигаси ўйинлари сабаб таҳдид қилди

ИШИД Чемпионлар лигаси ўйинлари сабаб таҳдид қилди

Европа Чемпионлар лигаси ўйинлари олдидан стадионларда террор ҳужумлари хавфи туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинларига мезбонлик қиладиган стадионларда хавфсизлик кучайтирилади, бироқ Мадрид, Париж ва Лондондаги ўйинлар режалаштирилганидек давом этади, дея маълум қилди УЕФА. Франция ва Испания расмийлари ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилганини тасдиқладилар.

Олдинроқ Испаниянинг Marca нашри ИШИД 9 ва 10 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларида терактлар уюштириш билан таҳдид қилаётгани ва нашрларга қўнғироқ қилаётгани ҳақида хабар берган эди. ИШИДга яқин интернет нашрларида ўйинлар бўлиб ўтадиган стадионларда ҳужумлар бўйича тафсилотлар пайдо бўлган.

«Чемпионлар лигасининг шу ҳафтадаги ўйинлари билан боғлиқ террорчилик таҳдидларидан хабардор ва тегишли жойлардаги расмийлар билан яқин алоқада бўлиб турибди. Режага кўра, барча ўйинлар белгиланган тартибда ва тегишли хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ўтказилади», — деди УЕФА.

Бугун Мадридда «Реал Мадрид» клуби ва Англиянинг «Манчестер Сити» клублари, Лондонда эса «Арсенал» ва Германиянинг «Бавария» клуби ўйнайди. 

10 апрель куни Мадридда Испаниянинг «Атлетико» клуби ўз уйида Германиянинг «Боруссия»си билан, Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби эса Парижда Испаниянинг «Барселона» клуби билан ўйнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг