Иш ва ўқиш бошланиш вақтларини ўзгартириш таклиф қилинди
«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров Тошкентдаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида иш ва ўқиш бошланиш вақтларини ўзгартиришни таклиф қилди.
Унинг айтишича, давлат хизматчилари учун иш вақти 8:30 дан, талабалар учун ўқиш вақти соат 10:00 дан бошланиши керак.
«Жамоат транспорти тизимли ва сифатли бўлса, аҳоли хусусий автодан кам фойдаланади. Жамоат транспорти тизимсиз ва сифатсизлигида тирбандликнинг ўрни катта. Тирбандликни келтириб чиқараётган оқимнинг катта қисми талабалар. Тирбандлик эрталаб ўқишга келиш ва қайтиш вақтига тўғри келяпти.
Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 8:30, олийгоҳларда ўқиш бошлаш вақтини 10:00 га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди, лекин жамоат транспортига ҳам, автойўлларга ҳам босим жиддий камаяди.
Жазони кучайтириш, тартиббузарларга бетоқат муносабатни шакллантириш билан бир қаторда, жамоат транспортини жозибали ва қулай қилиш ҳам автомашина оқимини камайтириш, йўллардаги фожеалар олдини олишга хизмат қилади», деб ёзади у ўз каналида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодиров Тошкентга трамвайни қайтаришдан кўра жамоат транспорти тизимини тартибга солиш арзонга тушишини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter