Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иш ҳафтаси охирида об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда

Иш ҳафтаси охирида об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази бошланган ҳафта учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистон бўйича Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳарорат фони иқлим меъёрларидан 8-10° га кўп бўлади ва 15-20° илиқ, жанубда 22-27° илиқ атрофида бўлади.

16 февралдан 18 февралгача Эрон ҳудудларининг жанубидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. 18 февраль куни энг иссиқ кун бўлиши кутилмоқда. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 13-15° га кўп бўлади ва метеорологик кузатув даври учун шу кунларнинг мутлақ қийматларидан кўп бўлади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, об-ҳаво шароити кескин ўзгариши кутилмоқда.

18-19 февраль кунларида босим ўзгаришида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг