Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IQ-тестлар қандай ишлайди, олим тушунтиради

IQ-тестлар қандай ишлайди, олим тушунтиради

Фото: Абакус центр

1904 йилда англиялик психолог Чарлз Спирман айрим ақлий қобилиятлар ўртасида ғалати боғлиқлик борлигини аниқлайди. Математика масалаларини ечиш, нутқнинг равонлиги, кенг визуализация ва хотира шулар сирасига киради. Статистикага кўра, «умумий интеллект» (g) деган тушунча бор. Бироқ у ҳам иккига бўлинади.

Умумий интеллектнинг биринчи тоифаси — мослашувчан интеллект (gf). Формал таълимга боғлиқ бўлмаган бу тоифа кўпроқ абстаркт (мавҳум) вазифаларни ечишга қодир.

Иккинчи тоифа — кристалланган интеллект (gc). У кўпроқ орттирилган тажриба, умумий заковат ва луғат бойлигида акс этади.

Олимларнинг фикрича, gf (мослашувчан интеллект) тахминан 20 ёшларда юқори чўққисига чиқади, кейин пасайишни бошлайди, ваҳоланки, айни чоғда gc (кристалланган интеллект) барқарорлигини сақлаб қолиб, ёшга ёш қўшилгани сайин яхшиланиб боради. Умумий интеллект наслдан наслга ўтиши мумкин.

Фото: Абакус центр

Умумий интеллект (g)ни интеллект коэффициенти тестлари (IQ) орқали баҳолаш мумкин. IQ-тестларнинг турлари кўп бўлиб, турли когнитив қобилиятларни аниқлашга қаратилган. Бироқ уларнинг барчаси бир фактга асосланади: агар сиз бир ақлий топшириқни яхши уддаладингизми, унда катта эҳтимол билан бошқаларини ҳам уддалай оласиз.

IQ миямиздаги аспектлардан бирини ўлчовчи мезон. Лекин интеллектнинг бошқа турлари ҳам бор: эмоционал интеллект, рационал фикрлаш. Улар инсонга тўғри фикрлаш ва қарорлар қабул қилиш имконини беради. IQ даражаси юқори кўп кишилар муваффақиятли, аммо уларнинг барчасини ҳам ҳаётда оқил ва рационал деб бўлмайди, қарорлари ҳар доим ҳам тўғри бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг