Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ипотека кредити эвазига — 2 минг доллар…

Ипотека кредити эвазига — 2 минг доллар…

Тошкент вилояти Қибрай туманида кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.Н. бошқа бир фуқаро Н.га банк муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида 350 миллион сўм иккиламчи ипотека кредити олиб бериш эвазига икки минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг