Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

iPhone 17 туркумининг дизайни ва ўлчамлари очиқланди

iPhone 17 туркумининг дизайни ва ўлчамлари очиқланди

Фото: Rozetked

Таниқли инсайдер Сонни Диксон iPhone 17 смартфонининг барча макетлари фотосуратларини, уларнинг ўлчамларини кўрсатган ҳолда, X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди. Бу ҳақда Rozetked хабар берди.

Ҳар бир макетнинг орт қисмида ўлчами кўрсатилган:

  • iPhone 17 — 149,6х71,4х7,9 мм;
  • iPhone 17 Air — 156,1х74,7х5,6 мм;
  • iPhone 17 Pro — 149,6х71,4х8,7 мм;
  • iPhone 17 Pro Max — 163х77,5х8,7 мм.

Кўриниб турибдики, асосий iPhone 17 ни ҳисобга олмаганда, барча смартфонлар янгиланган дизайнда чиқарилади.

Apple компанияси iPhone 17 туркуми тақдимотини 2025 йил кузида ўтказишни режалаштирган. Сиздирилган маълумотларга кўра, смартфонларга моделига қараб Apple A19 ва A19 Pro флагман процессорлари, битталик (iPhone 17 Air), иккиталик (iPhone 17) ва учталик (iPhone 17 Pro) камералар ўрнатилади. Катта моделларнинг барча камералари 48 Мп сенсорларга эга бўлади. Туркумнинг энг юпқа смартфони — iPhone 17 Air монодинамикли бўлиши тахмин қилиняпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг