Иордания Исроилдан ўз ерларини қайтариб олмоқчи
Иордания қироли Абдуллоҳ II 24 йил аввал имзолаган тинчлик сулҳи доирасида Исроилга ижарага берган ерни қайтариб олишини маълум қилди, дея хабар беради «Sabah.com».
Қиролнинг бу талаби халқаро миқёсда янги зиддиятларга сабаб бўлиши тахмин қилинмоқда.
Қирол ўзининг «Твиттер»даги расмий саҳифасида: «ал-Бақуро ва ал-Ғамар доимо бизга тегишли бўлган ерлардир. Осло битимининг иккита иловасида белгиланган шартномани тугатишга қарор қилдик. Бу Иордания ва иорданияликлар манфаатига хизмат қилади», – деган.
Расмий Тел-Авив бунга қарши, томонларни музокара столига ўтиришга таклиф қилмоқда.
Иордания ва Исроил 1994 йил 26 октябрь куни «Ароба водийси битими»ни тузган эди.
Шундан сўнг Иордания Мисрдан кейин Исроил давлат мустақиллигини тан олган иккинчи араб давлати бўлди.
Битимда Бақуро ва Ғамар ерлари деҳқончилик қилиш учун ҳамда стратегик аҳамиятга эга ҳудуд сифатида 25 йилга Исроилга ижарага берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter